Замонавий энергия: Ўзбекистонда шамол электр станциялар қурилади

Бирлашган Араб Амирлиги компанияси Ўзбекистонда қуввати 500 МВт шамол электр станцияларни қуриш бўйича лойиҳани амалга оширади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 июн – Sputnik. Ўзбекистонда шамол электр станциялар қурилади.

Бу борада лойиҳани Бирлашган Араб Амирлиги компанияси билан ҳамкорликда амалга ошириш тўғрисида президент қарори лойиҳаси тайёрланди.

Медведев ва Арипов энергетика соҳасидаги йирик лойиҳаларни муҳокама қилишади

Қарор лойиҳасида айтилишича, “Abu Dhabi Future Energy Company PJSC – Masdar компанияси билан шамол электр станцияларни қуриш бўйича инвестиция лойиҳаси амалга ошириш режалаштирилган.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон президентининг 2019 йил 24 - 26 март кунлари Бирлашган Араб Амирлигига расмий ташрифи доирасида Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги ва “Abu Dhabi Future Energy Company PJSC – Masdar” ўртасида умумий қуввати 500 МВт шамол электр станцияларни қуриш бўйича инвестиция шартномаси имзоланганлиги белгиланган.

Шартномада шамол электр станцияларни қуриш, фойдаланиш, молиялаштириш бўйича лойиҳани босқичма-босқич амалга ошириш кўзда тутилган.

Қарор лойиҳасида 2019 йил 1 декабргача “White & Case”  компанияси ва молиявий консультатни жалб қилишни таъминлаш тўғрисида Энергетика вазирлигига топшириқ баён этилган.

Қозоғистон раҳбари Ўзбекистон билан энергетика соҳасидаги битимни имзолади

Бугунги кунда энг йирик шамол электр станция АҚШнинг Калифония штатида жойлашган - Альта электр станцияси ҳисобланади. Унинг тўлиқ қуввати - 1550 МВт ташкил қилади.

Замонавий шамол электр станциялар қушлар учиб келиш мавсумида иш фаолиятини тўхтатади.

Собиқ иттифоқ ҳудудида биринчи тоғ шамол электр станцияси 2011 йилда Қозоғистоннинг Жамбул вилояти Кордай довонида ишга туширилган. Унинг қуввати 1,5 МВт ташкил қилади.

Россияда йирик шамол энергетик мажмуа Қрим энерготизими ҳисобланади. Энг йирик шамол электр станция Ульянов вилоятида жойлашган. Унинг қуввати 35 МВтни ташкил қилади. 2018 йилда шамол электр станциялар тизимининг умумий қуввати 134 МВтни ташкил қилган.