Мирзиёев иккинчи бош прокурор ҳам нега ишдан олинганини айтди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сенатнинг 20-ялпи мажлисида сўзлаган нутқида эндиликда собиқ сенат раиси мақомига ўтган Ниғматулла Йўлдошевга нима сабабдан Бош прокурор лавозимини ишониб топширганига ойдинлик киритди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 июн – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис сенатининг 20-ялпи мажлисида сўзлаган нутқида, "халол, пок ва ҳар бир қадамни қўйиш олдидан 10 марта ўйлайдиган" бўлгани учун Ниғматулла Йўлдошевни республика Бош прокурори лавозимига тайинлаганини маълум қилди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон Бош прокурори этиб тайинланди

Мирзиёев ўз нутқи давомида мамлакатда қисқа вақтда иккинчи Бош прокурор ишдан олиниши бежизмаслигини, ишдан олинган бош прокурорлар коррупцияга ўралашганини айтиб ўтган.

Давлат раҳбари Олий Мажлис йиғилиши иштирокчиларига ИИБ раҳбари Пўлат Бобожоновни намуна тарзида келтириб ўтган.

"Мен Бобожоновни ҳалоллиги, поклиги учун Ички ишлар органларига раҳбар этиб тайинлагандим. Лекин у ҳам баъзан бераётган топшириқларимга чидаши қийин бўлади, лекин бошқа илож йўқ. Тизим раҳбари ҳалол бўлиши керак биринчи навбатда", - деб таъкидлаган Мирзиёев.

Давлат раҳбари Ниғматулла Йўлдошев оғир вақтларда мураккаб лавозимга тайинланаётганига урғу бериб, олти ойдан сўнг ундан тизим борасида тўлиқ таҳлили-ҳисоботни кутиб қолишини маълум қилган.

"Агар прокуратура органини тартибга келтириш мумкин эмас, деган хулоса берилса, мен прокуратурани 50-60 фоизга қисқартириб ташлайман. Шунга аҳд қилдим", - деб айтган президент.

Йўлдошев, прокуратура тизимида ишлайдиган ходимлар пора олмаслиги ҳақида кафолат бериши керак, деб қўшимча қилган Мирзиёев.