Хоразмда 26 ёшли фуқаро қўшнисини дўппослаб, ўлдириб қўйди

Фуқаро қўшниси уйида ўзаро жанжал сабаб уни танасининг турли жойларига уриб-тепиб, жароҳат етказган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 июн - Sputnik. Хоразмда қўшниларнинг жанжали қотиллик билан якунланди.

Самарқандда фуқаро икки кишини аёвсиз дўппослаб, улардан бирини ўлдириб қўйди

ИИВ хабарига кўра, 19 июнь куни Хонқа туманида яшовчи 26 ёшли С.И. қўшниси 45 ёшли Б.Т.нинг уйида ўзаро жанжал сабаб уни танасининг турли жойларига уриб-тепиб, жароҳат етказган.

“Натижада Б.Т. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган”, - дейилади хабарда.

Жиноятчи қўлга олинган ва ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят  иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.