Ўзбекистонда замонавий уруғчилик кластерлари ташкил этилади

Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан уруғчилик кластерларига кредит ажратилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 июн – Sputnik. Ўзбекистонда замонавий уруғчилик кластерларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" телеграм каналида маълум қилинди.

"Уруғчилик тўғрисида"ги қонун имзоланди

Унга кўра 2019 йилнинг учинчи чорагидан бошлаб Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликлари ишлаб чиқаришнинг кластер шакли босқичма-босқич жорий этилади.

Уруғчилик кластерлари “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” ДУК ҳамда инвесторларнинг биргаликдаги иштирокида ташкил этилади.

Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан уруғчилик кластерларига кредит ажратилади.

Қарор билан, шунингдек, уруғчилик кластерларини ташкил этиш учун танловларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом, уруғчилик кластерлари фаолиятини ташкил этиш ва уруғчилик кластерларини ташкил этиш учун танловлар ўтказиш босқичлари тасдиқланди.