Хитой Тожикистон алюминий заводига 545 миллион долларлик инвестиция киритади

Тожикистондаги “Талко” компанияси заводи икки йилда модернизация қилинади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 июн – Sputnik. Хитойнинг China Machinery Engineering Corporation давлат корхонаси Тожикистонда “Талко” алюминий компаниясининг модернизацияси билан шуғулланади. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон хабар қилди. 

Тожикистон ва Ўзбекистон йил давомида қандай ютуқларга эришди?

Лойиҳа икки йилга мўлжалланган, қиймати 545 миллион долларни ташкил қилади.

Модернизация давомида Хитой томони алюминий ишлаб чиқариш қувватини йилига 300 минг тоннага етказиш режалаштирмоқда.

Хитой қандай шартларда “Талко”га сармоя киритиши ҳозирча номаълум.