Қозоғистонда Ан-2 самолёти қулаб тушди

Қозоғистон пойтахтидан 125 км узоқликда жойлашган ҳудудда Ан-2 самолёти ҳалокатга учради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 июн – Sputnik. Ан-2 самолёти Акмола вилоятида ҳалокатга учради. Самолёт пилоти ҳалок бўлди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилди.

Норозилик намойишларда мингга яқин киши қўлга олинди – Қозоғистон Бош прокуратураси

Хабарда айтилишича, ҳодиса бугун соат 10-00 да содир бўлди. Акмола вилоятида жойлашган далада кимёвий ишлов бериш жараёнида Ан-2 самолёти қулаб тушди.

Ҳодиса оқибатида пилот ҳалок бўлди, икки нафар экипаж аъзолари жароҳатланди. Улар шифохонага ётқизилди.

Ҳалокат сабаблари ва ҳалок бўлган кишининг шахси аниқланмоқда.