ТОШКЕНТ, 20 июн - Sputnik. Ўзбекистонда замонавий ягона мактаб формаси 2024-2025 йиллардан бошлаб мажбурий бўлади. бу ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинди, деб хабар қилди Азиз Абдуҳакимов ўзининг фейсбукида.
Қарор матнида айтилишига кўра, Вазирлар Маҳкамаси 2018 йилнинг 15 августида қабул қилинган 666-сонли қарорида белгиланган муддат “2024/2025 ўқув йилидан бошлаб” деб ўзгартирилган.
Олдин ушбу қарорда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб деб айтилган эди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу қарор пайдо бўлганидан сўнг республиканинг бир неча модельерлари ўз намуналарини таклиф қилишган, мактаб формаси тикадиган корхоналар қуриш ҳақида музокаралар олиб борилган эди. Шу билан бирга мактаб формаси фуқаролар томонидан турлича кутиб олинган эди. Бировлар аҳоли учун қимматга тушади деса, бошқалар унинг мавсумларга мослиги ва қулайлигига шубҳа қилишган эди.