ИИББ ходими нотўғри парковка қилинган автомобилга зарар етказди

Тошкент шаҳар ИИББ ўз ходимининг ножўя қилмиши учун узр сўради ва етказилган зарарни қоплаш чораларини кўрмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 июн – Sputnik. ИИББ фуқаро автомобилига зарар етказган ходимга нисбатан хизмат текшируви ўтказади, деб хабар қилмоқда бошқарма матбуот хизмати.

“Айни дамда ИИБ ходимига нисбатан хизмат текширув ўтказилмоқда. Етказилган зарарни қоплаш чоралари кўрилмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ ўз ходимининг ушбу ножўя ҳатти-ҳаракати учун узр сўрайди.”, - дейилган ИИББ хабарида.  

19 июн куни ижтимоий тармоқларда форма кийган киши “Каптива” автомобилининг чап олд қаноти ва орқа эшигини қандайдир предмет билан чизгани акс этган видео тарқалган эди.

ИИББ ўтказган текширув натижасида воқеа 17 июн куни соат 08:10 да содир бўлгани аниқланди. Яшнобод туман ИИББ ходими “Матиз” автомобилида ишга кетаётиб нотўғри парковка қилинган “Каптива” автомобили туфайли  йўлдан ўтиб кета олмаган.

ИИББ ходими нотўғри парковка қилинган автомобилга зарар етказди

ИИБ ходими айтишига қараганда, ушбу автомобил эгаси Э.Б. нотўғри паркавка қилмаслик ҳақида олдин ҳам бир неча бор огоҳлантирилган.

Шунингдек, ИИББ ҳайдовчилардан ўзаро ҳурмат сақлашга, автомобилни бошқаларга, айниқса пиёдаларга ноқулайлик туғдирмайдиган қилиб парковка қилишни сўрайди. Ушбу муаммо кўп қаватли уйлар ҳовлиларида айниқса долзарб, дейилган хабарда.