"Ўзчармсаноат" пойабзал импорт божини камайтиришга рози бўлди

Ўзчармсаноат таклиф қилган импорт божи миқдори ва қамровини камайтради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 июн – Sputnik. “Ўзчармсаноат” маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш учун таклиф қилинган пойабзал импорти божи миқдорини ва қамровини камайтиришга рози бўлди, бу ҳақида компания вакили Sputnik мухбирига хабар қилди.

Импорт божи барча турдаги пойабзаллар учун 30 % миқдорида эмас фақат эркаклар пойабзаллари учун ва 20 % миқдорида белгилаш таклиф қилинди, дейилган хабарда.

Шунингдек, аёллар ва болалар пойабзалларидан бож олинмайдиган бўлди. Шунингдек энг кам бож миқдори 5 АҚШ доллари эмас 3 АҚШ доллари миқдорида белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзчармсаноат” томонидан 10 июнь куни таклиф қилинган янги қонун лойиҳаси жамоатчиликнинг кескин қаршилигига дуч келган эди. Кўпчиллик ассоциациянинг ушбу ҳаракатини “навбатдаги монополиялаштириш” деб баҳолаган эди.