Ўта қўрқинчли: АҚШда энг узун шохли буқа Гиннес китобига кирди - видео

Лонгхорн зотли энг узун шохли буқа Гиннес рекордлар китобига киритилди.
Sputnik

Пончо Виа лақабли буқа Американинг Алабама штатининг Куса округ фермасида яшайди.

Miami Herald нашри ёзишича, шохнинг бир учидан иккинчи учигача 3,05 метр масофани ташкил қилади.  

Ферма эгасининг сўзлашича, у буқани олти ойлигида сотиб олган. 4 ёшида эса шохлари бошқа буқаларга нисбатан катта бўлган. Ҳозир Пончо Виа 7 ёшда.