ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Венесуэла президенти Николас Мадуро ўтган йили унга нисбатан суиқасд уюштириш учун 20 миллион доллар сарфланганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“4 август куни менга нисбатан уюштирилган суиқасд лойиҳаси бир неча миллион тенг бўлган, айтишларича, 20 миллион долларга баҳоланган”, - деди у ҳарбийлар олдида сўзлаган нутқида.
Президент разведка ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига давлат раҳбарини ҳимоя қилишда кўрсатган жасорат ва қаҳрамонликлари учун миннатдорчилик билдирган.
2018 йил 4 август куни Венесуэла президенти Николас Мадурога суиқасд уюштирилган эди. Каракасдаги ҳарбий парадда президент турган трибунага бир нечта учувчисиз учиш қурилмалари портловчи моддалар билан ҳаракатланган. Мадуро қўриқчилари уни ҳимоя қилишганликлари сабабли жароҳатланмаган. Бироқ 7 нафар аскар суиқасд оқибатида жароҳат олган Мазкур суиқасд учун жавобгарликни “Фланел аскарлар” яширин мухолифатчи гуруҳ аъзолари ўз зиммаларига олишган. Мадуронинг ўзи Колумбия собиқ президенти Хуан Мануэл Сантосни суиқасд уюштирганликда айблаган эди. Кейинчалик АҚШ президенти Трамп уни ўлдириш ҳақида буйруқ берганини таъкидлади.