Порошенко: “Украина Қримдан воз кечиши мумкин”

Украина собиқ президенти Киевнинг янги раҳбарияти Қримга даъво қилишдан воз кечиши мумкинлигини маълум қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Украина собиқ президенти Пётр Порошенко Glavcom порталига берган интервьюсида Киевнинг янги раҳбарияти Қримга даъво қилишдан воз кечиши мумкинлигини маълум қилди.

Сиёсатчининг фикрига кўра, Украина раҳбарияти Донбассдаги можарони ҳал қилиш эвазига Қрим яриморолини Россияга тегишли деб тан олиши мумкин.

Зеленский Путин билан учрашганида гапни нимадан бошлашини маълум қилди

“Лекин ўша заҳоти ҳукумат бўлишдан тўхтайди. Бу одамлар учун жуда хавфли бўлади, биринчи навбатда, чунки янги сиёсатчиларнинг тақдири мени жуда кам қизиқтиради”, - дея Порошенко сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.

Шунингдек, у Украинанинг амалдаги президенти Владимир Зеленскийга омма олдида маслаҳат бермаган бўлишини таъкидлади. Бироқ, Зеленский Россия давлати туғдираётган  “ҳаддан ташқари хавф ва таҳдидларни” ҳисобга олиши керак, дея хулоса қилган.

Қрим Украинада юз берган давлат тўнтаришидан сўнг 2014 йил март ойида ўтказилган референдум якунларига кўра Россия таркибига киритилди. Референдумда яриморолнинг аксарият аҳолиси Россия таркибига кириш учун овоз берди. Россия ва Қрим қўшилиши учун 96,77% қримликлар ва 95,6% Севастополь аҳолиси овоз берди.

Москва яриморол аҳолиси демократик йўл, халқаро ҳуқуқ ва БМТ Низомига мувофиқ қарор қабул қилганини бир неча бор таъкидлади. Россия президенти Владимир Путиннинг сўзларига кўра, Қрим масаласи узул-кесил ҳал қилинган.