ХТВ: Мактабларга ёрдам бериш - умуммиллий ҳаракатга айлансин  

Мактабларда бюджетдан ташқари пул топиш ва ушбу маблағларда мактаб ўз ихтиёри билан фойдаланиш имконини яратиш керак – Халқ таълими вазири.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 июн – Sputnik. Мактабларда бюджетдан ташқари манбаалардан пул топиш йўлларини кўпайтириш керак, деди Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, матбуот анжуманида, Sputnik мухбири хабарига асосан.

Шерзод Шерматов нуфузли мактаб директорлари хусусида ўз фикрини билдирди

Бугунги кунда мактаблар бюджети асосан давлат бюджети, маҳаллий бюджетлар ҳамда турли ҳомийлик ёрдамларидан келиб тушадиган маблағлар билан тўлдирилади. Олдин ушбу борада олдин мактаб директорларининг қўли боғланган эди. Ҳозир эса келиб тушган маблағларни имкон борича ходимларани рағбатлантиришга ишлатамиз.

Мактабларда имкон борича битирувчилар, хомийлар ва бошқа йўллар билан бюджетдан ташқари пул топиш йўлини яратиш керак. Мактабларга ёрдам бериш - умуммиллий ҳаракатга айлансин , деди вазир.

Мисол тариқасида, Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги 224 мактабни битириб кетган ўқувчилари мактабни бутунлай қайта қуриб бераётгани келтириб ўтилди. Вазир сўзларига кўра қайта қуриш учун 10 миллиарддан ортиқ маблағ сарфланган. 

Вазир айтишига қаргандан, Мактабларга ёрдам бериш мавзуси сўнгги бир йил ичида жуда катта трендга айланган, жумладан журналистлар ёрдами билан ҳам.