Ўзбекистон "Груз-200" бўйича барча ҳаражатларни кўтаради

Вазир шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати Россия Федерациясининг исталган бурчагида жойлашган вақтинчалик сақлаш марказларидан ҳам ўз фуқароларини ўз ҳисобидан чиқариб кетишга тайёрлигини қўшимча қилди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 июн - Sputnik. Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев "Груз-200" бўйича барча ҳаражатлар Ўзбекистон томонидан тўланишини маълум қилди.

Ўзбекистон миграция сиёсати

Бу ҳақда Куддбиев Тошкентда кенгайтирилган тарзда ўтказилган матбуот анжуманида айтди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

"Ўзбекистон фуқаролари учун "Груз-200" тўлов жараёнини анча енгиллаштириш қарорини қабул қилдик. Бу борада Россия Федерациясидаги вакилларимизга тегишли топшириқларни берганмиз. Агар аввал "Груз-200" тўловини амалга ошириш учун патент ва солиқ тўловлари квитанцияларини талаб қилган бўлсак, ҳозирда бу ҳужжатлар талаб этилмайди. Ўзбекистон давлати "Груз-200" бўйича ҳаражатларни тўлашни ўз зиммасигак олади. Фақат бир жиҳатни эътиборга олиш муҳим бу ерда, Россия катта давлат, ва агар ҳодиса мамлакатнинг олис нуқтасида содир бўлган бўлса, у ерга етиб бориш ва ҳужжатларни расмийлаштириш жараёни бир оз вақт талаб этиши мумкин", - деди Кудбиев.

Вазир шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати Россия Федерациясининг исталган бурчагида жойлашган вақтинчалик сақлаш марказларидан ҳам ўз фуқароларини ўз ҳисобидан чиқариб кетишга тайёрлигини қўшимча қилди.