Зеленский билан учрашув вақтида Меркелнинг мазаси қочди - видео

Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашув чоғида Германия канцлери Ангела Меркелнинг тоби қочди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 июн – Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашув чоғида Германия канцлери Ангела Меркелнинг тоби қочди.

Видеода икки давлат раҳбарлари қизил гиламда тургани акс этган. Тўсатдан Меркелни қалтироқ тутиб, бир дақиқа ичида қўллари ҳолатини ўн марталаб ўзгартиради. Бироқ Зеленский бу ҳолатга эътибор бермайди.

Германия канцлери ўзини ёмон ҳис қилишига иссиқ ҳарорат сабаб бўлган бўлиши мумкин. Букунда Берлинда ҳаво ҳарорати 30 даражага етди.

“Мен бир неча идиш сув ичдим, ўзимни яхши ҳис этмоқдаман”, - деди канцлер.

Украина президенти бир кунли ташриф билан Германияга келиб, канцлер билан биринчи расмий учрашувни ўтказди.

Улар Донбассдаги можарони тўхтатиш ва иқтисодий ҳамкорликнинг янги истиқболларини муҳокама қилишди.