Зеленский Путин билан учрашганида гапни нимадан бошлашини маълум қилди

Укриана президенти Зеленский Владимир Путин билан илк учрашувда биринчи навбатда айтидиган сўзларини очиқлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 июн – Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский Bild немис нашрига берган интерьюсида Россия президенти Владимир Путин билан илк учрашувда нималар ҳақида суҳбатлашини баён қилди.

“Гапни Донбасс ва Қрим бу Украина эканлигидан бошлаймиз”, - дея жавоб қайтарган у журналистнинг саволига.

Шредер Қримнинг Россияга қўшиб олинишини қонунан тўғри, деб ҳисоблайди

Шунингдек, у тез орада яриморол Украина таркибига қайтарилишига умид билдиришини қўшимча қилган.

Донбассдаги вазиятни барқарорлаштириш ҳақида тўхталиб ўтаркан, сиёсатчи унинг мақсади “Дипломатик йўл билан Украинага тинчлик олиб келиш” эканлигини қайд этган.

“Биз шу пайтгача Минск келишувига ишониб келмоқдамиз. Умид қиламизки, бу келишув ҳал қилиш йўлини таклиф қилади. Биз  уни сулҳ тузиш ва маҳбусларни озод қилиш тўғрида музокаралар ўтказиш учун янги усулда  ишга соламиз. Бироқ биз яна 5 йил кута олмаймиз, чунки ҳар куни украинлар ҳалок бўлмоқда”, - дея Зеленский сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.

Зеленский Украина Қримни ўзига қайтаради, дея баёнот қилди

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин “МИР” телеканалига берган интервьюсида Украина билан муносабатларни қайта тиклашга умид билдиришини маълум қилганди. Бироқ, унинг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг хабар қилишича, ҳозирча президентнинг Зеленский билан мулоқот ўтказиши режаларидан ўрин олмаган.