Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга қачон бориши аниқ бўлди

Беларусь президенти Александр Лукашенко ўтган йилнинг сентябрида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган эди. Икки етакчи ўртасидаги музокаралар қизғин кечганди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларусьга расмий ташрифи 2019 йил август ойига режалаштирилган, деб хабар берди Беларусь ҳукумати матбуот хизмати.

Беларусь президенти ташрифининг энг ёрқин фото-суратлари

"Жорий йил август ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларусьга расмий ташрифи режалаштирилмоқда", - дейилади Вазирлар кенгаши расмий сайтидаги хабарда.

Минскда 17-19 июн кунлари Ўзбекистон ҳукумати делегацияси ташриф билан бўлиб турибди. Ҳукуматлараро комиссиянинг иккиёқлама ҳамкорлик бўйича кенгаши ўтказилган, унда Беларусь бош вазир ўринбосари Владимир Дворник иштирок этган.

Дворник ўз нутқида Минск Тошкент билан саноаткооперациясидан манфаатдорлигини маълум қилди. Бош вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, агросаноат мажмуаси, машинасозлик, озиқ-овқат ва фармацевтика, енгил саноат соҳалари ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан ҳисобланади.

У Ўзбекистонда газмотор ёқилғисида юрадиган юк техникаси, махсус техника, автобуслар ишлаб-чиқариш бўйича кенг кўламли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш таклифини берган.

Апрель ойида Тошкент вилоятида "Здравушка Ташкент" қўшма корхонаси ташкил этилган, ушбу лойиҳа бўйича сут ва сут-товарлари қайта ишлаш бўйича завод қуриш режалаштирмоқда.

Бош вазир ўринбосари сўзларига кўра, Минс худди шундай лойиҳаларни Ўзбекистоннинг бошқа регионларида ҳам амалга оширишга тайёр.