ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Кореяга ишга юборишни ваъда қилган фирибгар қўлга тушди.
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг хабар қилишича, ўтган йилнинг март ойида 52 ёшли самарқандлик Мирравшан Х. таниши бўлган 49 ёшли фарғоналик Ҳусниддин С.га ўғли ва икки нафар жиянларини Корея Республикасига ишга юборишни ваъда қилган.
Ўз “хизматлари” эвазига жабрланувчидан 1500 долларни санаб олган. Аммо фирибгар ўз ваъдасида турмасдан пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.
Ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Аввалроқ Тошкентда 1,08 миллиард сўмни ўзлаштириб юборган тадбиркор қўлга олингани хабар қилинган эди.