Гулнора Каримованинг адвокати: “Мижозим тез-тез ҳушидан кетиб қоляпти”

Гулнора Каримованинг адвокати Грегуар Манжа мижозининг аҳволи ҳақидаги янги тафсилотларни очиқлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 июн - Sputnik. Гулнора Каримованинг адвокати Грегуар Манжа мижозининг аҳволи яхши эмаслиги ҳақида маълум қилди. 

Адвокат Twitter᾽даги саҳифасидаги мижози соғлигига оид хабар ёзиб қолдирган.

“Зангиотадан қайтяпман. Мижозимнинг аҳволи оғир. Қон босими баланд. Оёғи тўлиқ бинт билан боғланган. Ҳеч қандай тиббий ёрдам кўрсатилмаяпти. Ҳушидан кетиш ҳолатлари кўп кузатилган”, - дея ёзган ҳимоячи.

Бундан ташқари, адвокат ҳукуматдан бу тарзда ушлаб туриш бас қилинишини сўраган.

Имон Каримова ДХХ раиси ва бош прокурорга хат билан мурожаат қилди

Бир неча кун илгари Гулнора Каримованинг қизи ва Ўзбекистоннинг биринчи президенти Имон Каримованинг набираси Имон Каримова ўзининг инстаграмдаги саҳифасида ДХХ раиси ва Ўзбекистон Бош прокурорига йўлланган хатни эълон қилганди.Унда онасига керакли тиббий ёрдамни олмаётганини, бундан ташқари, гўёки Гулнора Каримовага колония ходимлари руҳий ва жисмоний босим ўтказишаётгани таъкидланган.

Ўз ўрнида Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова идора Гулнора Каримованинг активларини Ўзбекистонга қайтариш бўйича иш олиб бораётганини маълум қилган. У, шунингек, Каримованинг соғлиги борасида ҳам тўхталиб, "Гулнора Каримовага тиббий хизмат кўрсатишда бирорта монелик бўлмаётганини" таъкидлаган.