Австралияда бўғма илон тимсоҳни бутунлигича ютиб юборди - видео

Суратларда илон тимсоҳни бутунлигича ютиб юбораётгани акс этган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 июн – Sputnik. Ижтимоий тармоқларда илон тимсоҳни бутунлигича ютиб юбориши акс этган суратлар пайдо бўлди.

Daily Mail хабар қилишича, бу суратларни австралиялик Мартин Мюллер июнь бошида тасвирга олган.

Мюллер каякда Исо тоғи бўйлаб тушаётганда ҳайвонларни кўриб қолган ва уларни тасвирга олишга қарор қилди.

GG Wildlife Rescue Inc эгаси Мишель Джонс (Michelle Jones) уйида иккита зайтун илони боқишини, улар заҳарли эмаслигини ва исталган нарсани ютиб юбориши мумкинлигини айтган.