Қаршида 10 кунлик ўғлини сотмоқчи бўлган ёш она қўлга олинди

Қарши туманида 24 ёшли аёл таниши билан ўзаро жиноий тил бириктириб, 10 кунлик чақалоқ ўғлини сотмоқчи бўлган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 июн – Sputnik. Қарши туманида ўз фарзандини сотмоқчи бўлган она қўлга олинди.

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар  бошқармасининг хабар қилишича, 15 июнь куни Қашқадарё вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ва Қарши шаҳар Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир ўтказилади.

Туғруқхонадаги жирканч жиноят: чақалоқ юз долларга сотилди

Тадбир давомида Қарши туманида яшовчи 24 ёшли аёл таниши 28 ёшли билан ўзаро жиноий тил бириктириб, ўзи дунёга келтирган 10 кунлик чақалоқ ўғлини “Қарши” темир йўл вокзали олдида жойлашган автобуслар тўхташ жойида 1 000 АҚШ долларига сотаётган вақтларида ушланганлар.

Тошкентда 3 ойлик фарзандини 300 долларга сотган ота-она қўлга тушди

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят  иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Навоийда ўн тўрт кунлик чақалоғини 5 миллион сўмга сотаётган аёл қўлга олинди

Шуни афсус билан қайд этиш лозимки, сўнгги пайтларда Ўзбекистонда ўз онаси ёки бошқа киши томонидан чақалоқларни сотишга уриниш ҳақидаги хабарлар бот-бот қулоққа чалинмоқда.