Навоийда 6 ёшли болакай эшик панжарасига тиқилиб қолди

Навоийда ФВБ ходимлари эшик панжарасига тиқилиб қолган болакайни қутқарди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 июн – Sputnik. Навоийда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари эшик панжараси орасига боши тиқилиб қолган 6 ёшли болакайни қутқариб олишди. Бу ҳақида Дарё вилоят ФВВ бошқармасига асосан хабар берди.

Навоий шаҳри “Навоий” кўчаси 45-уйнинг 117-хонадонида яшовчи фуқаро Наргиза Баҳронова ФВВ ҳудудий бўлинмасига қўнғироқ қилиб, ўғли Далер эҳтиётсизлиги оқибатида хавфли вазиятга тушиб қолганини хабар қилади.

Навоийда 6 ёшли болакай эшик панжарасига тиқилиб қолди

Қутқарувчилар етиб келгунига қадар болакайнинг онаси ва қўшнилари унинг бошини панжарадан чиқаришга бир неча маротаба ҳаракат қилган. Бесамар ҳаракатлар Далернинг кучли қўрқув ва ваҳимага тушишга сабаб бўлган, бунинг натижасида боланинг бўйни шишган.

Қутқарувчилар У.Облақулов, Р.Қосимов ва Б.Мажидовлар махсус гидравлик қайчи ёрдамида панжарани кесиб, болакайни соғ-саломат онасига топширган.