Жиззах вилояти Фориш туманида цемент заводи қурилади

Жиззах вилояти Фориш туманида йилига 4 миллион тонна портландцемент ишлаб чиқариш қувватига эга цемент заводи қурилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 июн – Sputnik. Ҳукумат қарори билан Жиззах вилояти Фориш туманида 2019-2020 йилларда қиймати 4 миллион АҚШ доллари бўлган, йилига 4 миллион тонна портландцемент ишлаб чиқариш қувватига эга цемент заводи қурилиши белгиланди.

Эски уйлар бузилиб, янгилари қурилмоқда: Жиззах янги қиёфага эга бўлмоқда

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар қилди.

Лойиҳани амалга ошириш мақсадида таъсисчилари “Phoenix Consulting GmbH” (ГФР) ва “Medianet in H.M.Hermsen” (ГФР) бўлган “UTD-Holding” МЧЖ томонидан МЧЖ шаклидаги “UTD Cement” корхонаси ташкил этилди.

Қарор билан мазкур лойиҳанинг дастлабки техник-иқтисодий параметрлари ҳам тасдиқланди.