Эмомали Раҳмон президентларни қандай кутиб олди?

Эмомали Раҳмон ОҲИЧК раҳбарлари учун дўстлик кечаси уюштирди
Sputnik

ОҲИЧК давлат раҳбарлари учун уюштирилган дўстлик кечаси  Тожикистон президентининг шаҳардан ташқаридаги резиденциясида бўлиб ўтди.

Олий мартабали меҳмонларга тожик миллий уйи, миллий ҳунармандлик намуналари, миллий таомларни тайёрлаш жараёни ҳамда ушбу ўлкада етиштирилган мева-сабзавотлар ва полиз экинлари намойиш қилинди.

Шундан сўнг президентлар Варзоб резиденциясидан очиладиган ажойиб табиат манзараларини томоша қилишди.