Прокуратура Гулнора Каримова активларини Ўзбекистонга қайтармоқда

Бош прокуратура шунингдек, Ўзбекистоннинг биринчи президенти қизи соғлиги ҳақида ҳам маълумот берган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 июн - Sputnik. Бош прокуратура матбуот-котиби Сурайё Раҳмонова "Прокуратура органларининг 2019 йил 5 ойлик фаолияти"га бағишланган брифингда идора Гулнора Каримованинг активларини Ўзбекистонга қайтариш бўйича халқаро шериклар билан биргаликда ишларни давом эттираётганини маълум қилди. РИА Новости хабари асосида.

Швейцария суди Гулнора Каримова маблағларидан фойдаланишни таъқиқлади

"Айни вақтда асосий хорижий шериклар билан ҳамкорлик олиб борилмоқда, улар бизга бу ишда кўмаклашишмоқда. Бу жараёнда биз учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ", - деган Раҳмонова Каримованинг активларини Ўзбекистонга қайтариш бўйича ишлар қандай кечаётгани ҳақидаги саволга жавоб берар экан.

Хабарда айтилишича, Каримова айни пайтда жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтамоқда. Унинг саломатлиги бўйича муаммолар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг биринчи президенти қизи умумий тартибдаги колонияга жорий йил март ойида ўтказилган эди.

Тошкент 12 давлатда, шу жумладан Россияда Каримованинг бойликларини ҳибсга олиш ташаббуси билан чиққан, уларнинг умумий миқдори 1,5 миллиардан зиёд.