ОҲИЧК олтинчи саммити 2022 йилда ўтказилади

ОҲИЧК минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш, мамлакатлар ва халқлар фаровонлигини оширишга қаратилган халқаро форумдир
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 июн - Sputnik. Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг олтинчи саммити 2022 йилда ўтказиладиган бўлди, дейилади Душанбекда бешинчи саммит якунига кўра қабул қилинган декларация матнида.

Мирзиёев Самарқандда ШҲТ иқтисодий саммитини ўтказишни таклиф қилди

ОҲИЧК минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш, мамлакатлар ва халқлар фаровонлигини оширишга қаратилган халқаро форумдир. 

Кенгашга бугунги кунда минтақа ҳудуди ва аҳолисининг 90 %ини қамраган 27 давлат аъзо. Саккиз мамлакат ва бешта нуфузли халқаро тузилма - Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Араб давлатлари лигаси, Халқаро миграция ташкилоти, Туркий тилли мамлакатлар Парламент ассамблеяси унинг кузатувчиларидир. 

Ўтган йилларда ушбу тузилманинг Қозоғистон, Туркия ва Хитой раислигида тўртта саммити бӯлиб ӯтган. Бу галги учрашув "Хавфсиз ва янада равнақ топган минтақа сари ягона ёндашув" мавзусида ўтказилмоқда.

Мажлис кун тартибидан минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича ўзаро келишилган ёндашувларни ишлаб чиқиш, терроризм ва экстремизмга, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш, аъзо давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳаларда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга доир долзарб масалалар ўрин олган.