Андижонда катта ёнғин: янги уйларнинг томи ёнмоқда

Тўрт қаватли уйда юз берган ёнғин ҳақидаги хабарлар тонг саҳардан келиб тушмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Гувоҳлар ижтимоий тармоқларда Андижонда катта ёнғин юз бергани ҳақида хабар қилишмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, 4 қаватли турар жой томида ёнғин юз берган. Фуқаролар кўчага чиқиб, ҳодисани телефонларига видеога олишган. Улар шунингдек, ёнғин ўқирувчиларни чақиришга улгурганлар.

ОАВларга кўра, олов бартараф этилган, жабрланганлар йўқ.

Ўзбекистон ФВВ мазкур ҳодиса бўйича изоҳ бергани йўқ.