Тошкентда 360 нафар аҳолига янги хонадон калитлари топширилди

Илгари улар етарли шарт-шароитларга эга бўлмаган уйларда истиқомат қилишган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 июн – Sputnik. Тошкентдаги “Коҳ ота”, “Самарқанд дарвоза” ва “Хасти имом” маҳаллалари аҳолисига 360 та янги хонадон калитлари топширилди.

Тошкентда 500 та уй Рамазон ҳайити туҳфаси сифатида топширилди

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Шу вақтга қадар етарли шарт-шароитларга эга бўлмаган уйларда яшаган фуқаролар замонавий кўп қаватли уй-жойларга кўчирилди.

Аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан Тошкент шаҳрида 500 та уй эҳтиёжмандларга Рамазон Ҳайити туҳфаси сифатида текинга топширилгани хабар қилинган эди.