Суд Порошенко конституцияни бузганлигини тан олди - ОАВ

Украина Конституциявий суди Пётр Порошенко конституцияни бузганлигини тан олди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 июн – Sputnik. Украина Конституциявий суди Пётр Порошенко конституцияни бузганлигини тан олди. Бу ҳақда ZN.ua хабар қилди.

Порошенко Зеленскийга маслаҳат берди

Нашр ёзишича, собиқ президент энергетика ва коммунал хизмат соҳаларида давлат бошқаруви бўйича миллий комиссияни тузиш тўғрисида қарорни имзолаганда бу ҳолат юз берди.

Комиссия 2014 йил августда ташкил этилган, икки йил ўтгач Олий Рада бу янги органни “доимий мустақил давлат коллегиал” деб белгилаш ҳақида ҳужжатни қабул қилди. Президент томонидан комиссия аъзоларини лавозимга тайинлаши ва озод этилиши белгиланган.

Энди Конституциявий суд Порошенко ўзининг конституциявий ваколатларидан четга чиққанлигини тан олди. Чунки у бундай тузилмаларни ташкил қилиши ва унинг таркибини шакллантириш ҳуқуқига эга бўлмаган.

Шунингдек, суд комиссиянинг қонун билан белгилаб берилган мақоми конституцияга тўғри келмаслиги ҳақида қарорга келди: бу органнинг вазифаларини ҳисобга олганда, унинг ишини Вазирлар Маҳкамаси бошқариши керак эди.

Нашр Порошенко президентлик даврида комиссиянинг фаолияти кўплаб жанжаллар билан боғлиқлигини эслатди.

“У ўша пайтда президент, унинг атрофидагилар ва муайян олигарх гуруҳларнинг манфаатлари учун қарур қабул қиишда айбланган”, - деб ёзади мақола муаллифи.