ТОШКЕНТ, 14 июн - Sputnik. Қирғизистон миллий филармониясида, анъанага мувофиқ, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити иштирокчилари учун концерт намойиш этилди, деб хабар берди ЎзА.
ШҲТ саммити иштирокчилари учун концертда ўзбекча тароналар янгради
© УзА
Тадбирда ШҲТга аъзо ва кузатувчи мақомидаги давлатлар раҳбарлари иштирок этди.
ШҲТ саммити иштирокчилари учун концертда ўзбекча тароналар янгради
© УзА
Маданият ва санъат халқларни яқинлаштирадиган, ўзаро англашув ва дўстлик ришталарини мустаҳкамлайдиган муҳим воситадир. Бу Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг мақсадларига ҳамоҳанг.
ШҲТ саммити иштирокчилари учун концертда ўзбекча тароналар янгради
© УзА
Меҳмонлар эътиборига минтақа халқлари санъатининг энг сара намуналари ҳавола этилди. Жумладан, ўзбекча куй-қўшиқлар олқишлар билан кутиб олинди.