Путин ШҲТ давлатларига Ғалаба юбилейини нишонлашда қатнашишни таклиф этди

Айни вақтда Қирғизистон пойтахтида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 июн - Sputnik. Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ШҲТга аъзо барча давлатларга Ғалабанинг 75 йиллик юбилей санасини нишонлашда иштирок этишни таклиф этди.

ШҲТ саммити иштирокчилари учун концертда ўзбекча тароналар янгради

"Биз Россияда йигирманчи асрнинг улкан фожиаси бўлган ушбу ҳодиса ҳақидаги хотира ва тарихий ҳақиқатни асраб қолишга катта аҳамият берамиз. Хусусан, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги бўйича шериклар билан кенг кўламли тантанали тадбирлар дастурларини режалаштирмоқдамиз. Ва бу ерда иштирок этаётган давлатларга бу ишда қатнашишни таклиф қиламиз", - деди Путин ШҲТ кенгаши мажлиси вақтида.

Россия президенти бу тадбир айниқса ёшлар учун фойдали бўлишини таъкидлаган ҳолда, ШҲТ Ёшлар кенгаши ҳам Ғалаба юбилейида иштирок этишига умид билдирди.

Путин ШҲТ мажлисида сўзлаган нутқида, ташкилотга раислик қилиш навбати Россияга ўтиши муносабати билан, ШҲТ иштирокчи-давлатларини кейинги саммитга таклиф этди.

Тадбир Москвада 2020 йилда 22-23 июль кунлари бўлиб ўтиши хабар қилинди.