Донбасс аҳолисига Россия паспортларини бериш бошланди

Жорий йилнинг апрель ойи охирларида Россия президенти Владимир Путин Донбасс аҳолисига Россия фуқаролигини олиш жараёнини соддалаштириш тўғрисидаги фармонни имзолаганди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Россиянинг Ростов вилоятида Донбасс аҳолисига рус паспортларини бериш бошланди.

Айрим тоифадаги хорижликлар учун Россия фуқаролигини олиш соддалаштирилди

РИА Новостининг хабар қилишича, Покровское қишлоғидаги махсус марказда ўзини мустақил деб эълон қилган Донецк халқ республикаси (ДХР), Новошахтинске қишлоғида эса ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) аҳолиси қабул қилинмоқда. Маълум қилинишича, ЛХР аҳосининг илк беш нафарига аллақачон рус паспорти топширилган.

Жорий йилнинг апрель ойи охирларида Россия президенти Владимир Путин Донбасс аҳолисига Россия фуқаролигини олиш жараёнини соддалаштириш тўғрисидаги фармонни имзолаганди. Ушбу ҳужжат халқаро ҳуқуқ нормаларига асосан инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш мақсадида имзолангани таъкидланган.