Ўзбекистонликлар Ксения Собчакнинг қисқа видеоси учун хафа бўлишди

Ўзбекистонлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Ксения Собчакнинг видеосини танқид қилишмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 июн – Sputnik. Россиялик телебошловчи Ксения Собчак яна Ўзбекистонни эсга олди. Бу сафар телебошловчи Instagram ўз саҳифасида қиска видео роликни жойлаштирди. Видеони “оломон ичидаги ёлғизлик” деб номлади.

Видеода Ксения Собчак миллий либосдаги ўзбек аёллари ўтиб кетаётган жойда тургани акс этган.

Ушбу видео остида кўплаб ўзбекистонликлар телебошловчини танқид қилишди.

“Сизнинг ҳаракатларингиз мени жуда хафа қилди, худди қандайдир маҳлуқни кўргандек, ёки чакалакзорга тушиб қолгандексиз. У ерда (Ўзбекистонда таҳр.) ҳеч қандай қўрқинчли нарса йўқ, у ерда оддий, камтарин одамлар. Сиз ақлли ва юқори салоҳиятли инсонга бундай тутиш аҳмоқлик деб биламан. Нега Сиз ўзизни Африкада бундай тутмадингиз?! Сиз томонингиздан бу аҳмоқона чиқди!!!”, - деб ёзди муштарий.

Кўплаб муштарийлар ўзбекистонликларни меҳмондўстлигини кўрсатиб ўтишди.

“Улар оломон эмас, улар ҳатто сенга аҳамият беришмаяпти”, - деб ёзди бошқа фойдаланувчи.

“Аксинча, ҳар томонлама “оломонда ёлғизлик” эмас, балки барча йўналишлар бўйича “турли олам”...”, - деб изоҳ қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, Ксения Собчак Ўзбекистонга ташриф буюргандан сўнг, Instagram саҳифасида Ўзбекистон ҳақида таассуротларни ёзиб, фото-суратларни жойлаштиришни бошлади.

Собчак охирги постида бу мамлакат ҳақида самимий ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди ва Ўзбекистонни “Шарқ эртаги” деб атаб, меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди. Телебошловчи унда “янги ҳаёт” бошлангани эълон қилди.

Ксения Собчак Самарқандда бўлди. Ташриф ҳақида кўплаб фото-суратларни ижтимоий тармоққа жойлаштирди.