Ўзбекистонда 9 йилга мўлжалланган биологик хилма-хилликни сақлаш стратегияси тасдиқланди

Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонлаштириш ишлари олиб борилади ва унинг майдони 1,2 млн гектарга етказилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 июн – Sputnik. Ҳукумат қарори билан 2019–2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида биологик хилма-хилликни сақлаш стратегияси тасдиқланди.

Тикланаётган саҳро: Орол денгизи ҳудуди қандай ўзгармоқда

Стратегия доирасида қуйидагилар амалга оширилади:

- муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар майдонлари мамлакат ҳудудининг 12 фоизига етказилади;

- Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонлаштириш ишлари олиб борилади ва унинг майдони 1,2 млн гектарга етказилади;

- Бухоро ихтисослаштирилган “Жайрон” питомнигида жайронлар бош сони 1000 га етказилади;

- давлат қўриқхоналаридаги эталон экотизимларда биохилма-хиллик компонентлари учун мониторинг олиб боришнинг марказий бўғинли ягона тизими ишлаб чиқилади;

- замонавий геоахборот технологиялари (ГИС–технологиялар) асосида биохилма-хилликнинг давлат мониторинги ва давлат кадастри ягона ахборот маълумотлар базаси ишга туширилади;

- ҳар йили 2 млн гектар майдонда табиий яйловлар ва пичанзорлардаги ўсимликлар геоботаник текширувдан ўтказилади;

- биохилма-хилликни сақлаб қолиш масалалари иқтисодиётнинг барча тармоқларига интеграция қилинади.