Оқдарё ҳокими жаримага тортилди

Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ҳокимининг “Каптива” русумли хизмат автомобили олд қисмига ўзбошимчалик билан “мигалка” (стробоскоп) ўрнатилганлиги аниқланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 июн – Sputnik. Оқдарё ҳокими автомобилига “мигалка” ўрнатгани учун жаримага тортилди.

Алкогол, телефон ва тонировка: Тошкентда яна нималар учун ҳайдовчилар жаримага тортилди

ЎзАнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан чора кўриш бўйича туман ИИБ ЙҲХБ Оқдарё туман бўлими бошлиғи катта инспектор лейтенант Н.Ибрагимовга мурожаат этилган.

Таъкидланишича, маъмурий ҳуқуқбузарлик амалдор – туман ҳокимининг хизмат автомобили билан боғлиқ эканлиги учун турли баҳоналар билан инкор қилинишига ҳаракат сезилган.

Хабарда ушбу ҳолат Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ бошқармасида муҳокама қилинди ва бошқарма раҳбарияти аралашуви натижасида ҳуқуқбузарлик юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилгани қайд этилган.