Мирзиёев Қирғизистон президенти билан учрашди

Шавкат Мирзиёев ШҲТнинг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Қирғизистонга ташриф буюрди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 июн – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков билан учрашди, деб хабар қилди Қирғизистон президенти матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев ШҲТнинг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Қирғизистонга ташриф буюрди.

Икки давлат президентлари халқаро кун тартибидаги масалалар бўйича фикр алмашди. Шунингдек, етакчилар кўп қиррали шерикликни кенгайтиришга қаратилган биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга келишиб олдилар.

Мирзиёев Қирғизистон президенти билан учрашди

ШҲТга аъзо давлатлар кенгаши 14 июнгача ўтказилади.

Саммитда аъзо мамлакатлар ўртасида сиёсат, иқтисодиёт, транспорт-коммуникация, хавфсизлик ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади, халқаро ва минтақавий аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади.

Шунингдек, мулоқотлар якунида Бишкек декларацияси қабул қилиниши, ташкилот доирасида ҳудудлараро алоқаларни, ахборот-коммуникация технологиялари, экология, туризм, спорт ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ҳужжатлар имзоланиши мўлжалланган.