МГИМО Тошкент филиали ҳужжатлар қабул қилишни бошлайди

Ушбу олий ўқув юртида таълим олишга қарор қилганлар 15 июндан 1 июлгача ҳужжатлар топшириши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 июн - Sputnik. Жорий йил 15 июндан Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг (МДХМИ) Тошкент филиали абитуриентлардан бакалавриат ва магистратура йўналишлари бўйича ҳужжатлар қабул қилишни бошлайди. Бу ҳақда филиалнинг расмий сайти хабар қилди.

Сергей Лавров Тошкентда МГИМО филиали очилишини хабар қилди

Ушбу олий ўқув юртида таълим олишга қарор қилганлар 15 июндан 1 июлгача бакалавриатнинг “Бизнес-информатика” йўналиши, 15 июндан 20 июлга қадар эса магистратуранинг “Ҳуқуқ” ва “Бизнес-информатика” йўналишига ҳужжатлар топшириши мумкин.

Ҳужжатлар рўйхати, ўқув йили дастурлари, қабул қилиш тартиби ва қабул комиссиялари манзиллари ҳақидаги батафсил маълумотни қуйидаги электрон манзил орқали олиш мумкин.

Сентябрь ойидан МГИМОнинг Тошкентдаги филиали фаолиятини бошлайди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ МДХМИ ректори Анатолий Торкунов Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюсида таълим шакли кундузги бўлиб, талабалар бакалавр ва магистр дастурлари бўйича тўлақонли таълим олиш имконига эга бўлиши ҳамда олийгоҳ тармоқли таълим шаклини фаол йўлга қўйишни режалаштираётганини айтиб ўтган эди. У келажакда ушбу филиал нафақат Ўзбекистон, балки бошқа давлат фуқаролари орасида ҳам шуҳрат қозонишига ишонч билдирган эди.