Атамбаев собиқ президент мақомидан маҳрум этилиши мумкин - махсус комиссия тузилди

Қирғизистонда тузилган махсус комиссия етти кун давомида хулоса бериши лозим.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Қирғизистон Жогорку Кенешида махсус комиссия ташкил этилди. У Алмазбек Атамбаевни собиқ президент мақомидан маҳрум этиш учун унга нисбатан айбловни эълон қилиш масаласи бўйича ўз хулосасини бериши керак.

Sputnik Қирғизистон хабарига кўра, комиссияни ташкил топтириш қарори 96 депутат томонидан қўллаб-қувватлаган, фақат тўрт депутат қарши овоз берган.

Комиссия таркибига депутатлардан Канибек Имоналиев, Омурбек Бакиров, Евгения Строкова, Кожобек Риспаев, Максатбек Эгембердиев, Талант Мамитов, Бактибек Райимкулов, Жиргалбек Турускулов, Олтинбек Жунус ўғли, Бактибек Турусбековлар кирган. Махсус комиссия ишига етти кун ажратилган.

ОАВларда тарқалган хабарга кўра, сал олдин депутат Канатбек Исаев, Алмазбек Атамбаевни дахлсизликдан маҳрум қилиш тўғрисидаги ҳужжат остида қирқдан зиёд депутатларнинг имзоларини тўплагани ҳақида маълум қилган. Бу воқеага қадар эса айрим қонун чиқарувчиларни собиқ президент томонидан парламент "мишиқи" билан таққослангани ҳақидаги гап-сўзлар дарғазаб этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Депутат Кожобек Риспаев Атамбаевга жавобан Жогорку Кенешда "мишиқисини йиғиштириб ололмаган одамлар эмас, балки қирғиз халқи элитаси" жамлан, деган. Шундан сўнг парламент вакиллари Атамбаев томонидан у давлат раҳбари бўлган вақтларда йўл қўйилган қонунбузарликларни қизғин муҳокама қилишга киришганлар.