ШҲТ саммитида қандай масалалар кўрилади - эксперт

РФА Узоқ Шарқ институти раҳбари Сергей Лузянин бўлажак ШҲТ саммити ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
Sputnik

13-14 июнь кунлари Бишкекда Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти саммити бўлиб ўтади.

РФА Узоқ Шарқ институти раҳбари Сергей Лузянинга кўра, ШҲТ кун тартибидан ўрин олган иқтисодий масалаларга АҚШ ва Хитой ўртасида авж олган савдо уруши ўз таъсирини кўрсатмай қолмаган. Бўлажан ШҲТ саммити кун тартибидан йигирмага яқин масалалар ўрин олган. Кутилишича, томонлар ШҲТ Банкини ташкил этиш ҳамда замонавий таҳдид ва чақириқларга қарши биргаликда кураш олиб бориш масалаларини муҳокама қиладилар.

Шавкат Мирзиёев ШҲТ ва ОҲИЧК саммитларида иштирок этади

ШҲТ таркибига кирувчи давлатлар - бу Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистон.

"Албатта, ХХР раиси Си Цзиньпин форум доирасида қатор иккиёқлама учрашувларни ўтказишни режалаштираётгани бежиз эмас. Иқтисодий масалалар кун тартибига ортда қолаётган бўғинларни чуқурлаштириш зарурати юзасидан бўлган масалалар, хусусан, банклараро ҳамкорлик ва инвестициявий ҳамкорлик йўналишидаги масалалар ҳам таъсир кўрсатади. Бу соҳада кўплаб фойдаланилмаган ресурслар мавжуд", - дейди Лузянин.

Экспертга кўра, бугун хавфсизлик соҳасида ҳам янги чақириқлар турибди.

"Бу энг аввало Афғонистон ҳудудида ИД жангарилари мавжудлиги. Ташкилотга аъзо барча давлатлар буни яхши тушунади. Россия учун эса жорий саммит Бишкек раислигида ўтказилаётгани ҳам жуда муҳим. Қирғизистон Марказий Осиёда муҳим ўйинчилардан бири бўлиб, бугунги кунда унинг инфратузилма, логистика, инвестиция соҳаларида ҳамкорлик қилишга эҳтиёжи борлиги бизга маълум. Шу жумладан, темир йўл қурилиши ҳам саммит хўжайинларига қизиқ ва кўпдан бери муҳокама қилиб келинади", - деди эксперт.

Лузянин ШҲТ саммити жуда сермаҳсул, шу билан бирга мураккаб бўлишини айтади.

"Ҳар ҳолда кенгайтирилган таркиб - саккизта давлат иштироки ва қолаверса, кузатувчи давлатлар раҳбарлари билан жами ўн бир етакчи иштироки ШҲТ саммити ҳақиқатан ҳам жуда муҳим сиёсий ва иқтисодий воқелик бўлишини англатади", - деб таъкидлайди эксперт.