ТОШКЕНТ, 11 июн – Sputnik. Шавкат Мирзиёев кузда Японияга ташриф буюради, бу ҳақида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Неъматов Sputnik мухбирига хабар қилди.
“Япония жуда ривожланган давлат. Ўзбекистон мустақиликка эришганидан бери алоқалар барқарор ривожланиб келаяпти. Бизнинг иқтисодий ислоҳотларимизни Япония ҳукумати қўллаб-қувватламоқда.
“Биз ҳозир япония билан (президент ташрифни - таҳр.) муҳокама қилаяпмиз. Япония томон ҳам Ўзбекистон делегацияси ташрифига жуда катта қизиқиш билан қараяпти. Кузда Японияга ташриф бўлади”, - деб жавоб берди Илҳом Неъматов, президентнинг Японияга ташрифи ҳақида берилган саволга.
Маълумот учун, Ўзбекистон ва Япония орасида бугунги кунда кўплаб соҳаларда алоқа ўрнатилган. Бу маданият, таълим ва иқтисодий алоқалар. Япониянинг юқори технологияли компаниялари Ўзбекистонда иссиқлик электр станциялари учун ускуналар етказиб беришда етакчилик қилмоқда.