Селфи терининг эрта қаришига сабаб бўлади – олимлар

Америка косметика фирмаларидан бирининг мутахассислари селфи ва терининг эрта қариши ўртасида алоқа борлигини аниқлашди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 июн – Sputnik. Америка  косметика фирмаларидан бирининг мутахассислари селфи ва терининг эрта қариши ўртасида алоқа борлигини аниқлашди. Бу ҳақда The Sun нашри маълум қилди.

Тухумнинг хавфли хусусияти маълум қилинди

Мутахассисларнинг таъкидлашича, селфи олаётган вақтда смартфондан таралаётган “кўк” нурланиш терининг қатламига чуқур тарқалишга қодир ва бу инсон терисига ёмон таъсир ўтказмасдан қолмайди. Ушбу нурланиш терини ингичкалаштириб, эрта қаришига олиб келади.

Мутахассислар терининг қариш жараёнини секинлаштириш учун смартфондан фойдаланиш вақтини қисқартириш, шунингдек, С витаминга эга бўлган маҳсулотларни истеъмол қилишни тавсия қилишади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ энг фойдали нонушталар рўйхати эълон қилинган эди. Рўйхатнинг биринчи ўринини сули бўтқаси эгаллади. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, сули таркибида бета-глюкан моддаси жуда кўп. Бу узоқ вақт тўйинганлик ҳиссини ушлаб туришга ёрдам беради.