Қора қуш: Францияда мусулмон ва яҳудийларга ҳужум қилмоқчи бўлган гуруҳ қўлга олинди

Қўлга олинган беш нафар шахс “Қора қуш” (L'Oiseau Noir) гуруҳига аъзо бўлган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 июн – Sputnik. Францияда мусулмон ва яҳудийларга ҳужум уюштирмоқчи бўлган беш киши қўлга олинди. Бу операция бир неча ой давомида олиб борилаётган тергов доирасида амалга оширилди.

Франция Россия чегараси яқинига ўз ҳарбийларини жўнатмоқда

Бу ҳақда РИА Новости BFMTV телеканалига асосан хабар қилди.

Таъкидланишича, гумонланувчиларни қўлга олиш 2018 йил сентябрдан 2019 йил май ойи якунигача амалга оширилди. Қўлга олинган шахслар орасида вояга етмаган шахс ҳам бор.

Қўлга олинганларнинг барчаси “Қора қуш” (L'Oiseau Noir) гуруҳига аъзо бўлган.

Улар форумда терактларни амалга оширишни муҳокама қилишган.

Телеканал қайд этишича, бир неча ҳужум, шу жумладан, мусулмонлар ва Франция яҳудийлар кенгаши ҳар йили ўтказиладиган йиғилиш вақтида терактларни амалга оширишни режалаштиришган.