Ўзбекистонга 2019 йил беш ойида 1,3 миллион турист ташриф буюрди - Неъматов

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илхомжон Неъматов инвестиция, туризм ва экспорт масаласи бўйича маълумот берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 июн – Sputnik. Бугун Ўзбекистон Миллий матбуот марказида ўтказилган брифингда Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илхомжон Неъматов инвестиция, туризм ва экспорт бўйича маълумот берди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилди.

Туристик полиция ходимлари авваломбор рус тилини билиши керак - ИИВ

“Беш ой давомида мамлакатимиз иқтисодиётига чет эл самояларни олиб келишга қаратилди. Инвестициялар бўйича умумий қиймати 500,2 миллиард сўмлик бўлган 244 та лойиҳа ишлаб чиқилган”, - Ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари.           

Неъматовнинг сўзларига кўра, 2019 йилда умумий қиймати 1,2 миллиард сўмлик 163 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда.

ТИВ вакили таъкидлашича, туристлар сони ўтган йилга нисбатан биринчи чоракда 42 фоизга ўсди. Жорий йилнинг ўтган давр мобайнида 1,3 миллион турист Ўзбекистонга ташриф буюрди.

“Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни экспорт қилиш масаласи бўйича Ўзбекистон элчихонаси бор давлатларга экспорт 30,6 фоиз ўсди ва умумий қиймати 3 миллиард 504 миллион сўмни ташкил қилди”, - деди Неъматов.