Европа Иттифоқи ШҲТни президентлар клуби деб атайди, лекин бу ундай эмас — Имоналиев

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг собиқ раҳбари ташкилот салмоғи ва истиқболлари ҳақида фикрларини айтди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Европа Иттифоқи айтмоқчи "президентлар клуби" эмас, балки жиддий уюшмадир, деди Sputnik Қирғизистон томонидан ташкил этилган видеокўприк давомида ШҲТ собиқ бош котиби Муратбек Имоналиев.

Шавкат Мирзиёев ШҲТ ва ОҲИЧК саммитларида иштирок этади

У шунингдек, ШҲТ жаҳонда халқаро ташкилотлар инқирози рўй берган бир вақтда ташкил этилганини қайд этди. ШҲТ мамлакатлари ташкилотни ташкил топтириш учун жиддий сиёсий иродани намоён этганлар.

"ШҲТ - бу интеграллашув иттифоқи, ҳарбий ёки иқтисодий ташкилот эмас. Уни исталганча номлаш мумкин. Европа Иттифоқида, эсимда, уни президентлар клуби деб аташар эди. Аслида у жиддий халқаро ташкилот ва ШҲТ бугунги кунда халқаро хавфсизлик ҳамда иқтисодий тараққиёт соҳасида ижобий омилдир", - деди Имоналиев.

Собиқ раҳбар, шунингдек, БМТнинг собиқ раҳбари Пан Ги Мун ШҲТни евроосиё минтақасида етакчи ташкилот деб атаганини эслатиб ўтди. 

Имоналиевнинг фикрича, ШҲТга аъзо давлатлар нафақат эски режаларни амалга оширишлари, балки янгиларини тузишлари лозим. Шу билан бирга, унинг фикрича, ташкилотга янги мазмун беришда мослашувчанлик ва эҳтиёткорлик намойиш этиш лозим, сабаби ташкилотнинг айрим иштирокчилари орасида қарама-қаршилик мавжуд.

13−14 июн кунлари Бишкекда Қирғизистон шафелигида ШҲТ саммити бўлиб ўтади, шундан сўнг ШҲТга 2019-2020 йилларда раислик қилиш Россияга ўтади.