Чехияда ўзбекистонлик темир плитанинг қулаши оқибатида вафот этди

Айни пайтда Прага шаҳридаги дафн қилиш агентлиги билан биргаликда марҳунинг жасадини Ўзбекистонга юборишга тайёргарлик амалга оширилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 июн – Sputnik. Чехияда Ўзбекистон фуқароси бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этди.

ТИВ мамлакатнинг Берлин шаҳридаги элчихонаси берган маълумотга таяниб хабар қилишича, 8-июнь куни қурилиш майдонида бахтсиз ҳодиса (темир плитанинг қулаши) оқибатида Ўзбекистон фуқароси 20.05.1964-йилда туғилган Уражбеков Алижон вафот этган.

Ўзбекистон фуқароси Португалияда пичоқланишдан вафот этди

Қайд этилишича, консуллик-ҳуқуқий масалаларини жойида ҳал қилиш учун Чехияга борган элчихона ходимига мазкур факт полиция томонидан тасдиқланган.

Тергов ишлари билан Чехия криминал полицияси шуғулланмоқда.

Айни пайтда Прага шаҳридаги дафн қилиш агентлиги билан биргаликда марҳунинг жасадини Ўзбекистонга юборишга тайёргарлик амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Ленинград вилоятида қурилаётган объектда яшин уриши натижасида Ўзбекистон фуқароси вафот этгани хабар қилинган эди.