Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Сурияга қарши майдонга тушади

Ўзбекистон жамоаси FIFA᾽нинг терма жамоалар рейтингида 85-ўринни, Сурия эса 83-поғонани банд этиб турибди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Бу ҳақда ЎФА хабар қилди.

Бор эътиборимиз Жаҳон чемпионати саралашига қаратилган - Эктор Купер

Учрашув "Миллий" стадионда соат 18:30да бошланади. Ўзбекистон жамоаси FIFA᾽нинг терма жамоалар рейтингида 85-ўринни, Сурия эса 83-поғонани банд этиб турибди.

Мазкур ўйинни қирғизистонлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси июн ойида иккита ўртоқлик ўйини ўтказди. Сафарда Туркияга 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлса, 7 июнь куни Тошкентда КХДР терма жамоасини 4:0 ҳисобида мағлуб этди.