ТОШКЕНТ, 11 июн – Sputnik. Тошкент вилоятида фуқаро амакисининг умрига зомин бўлди.
Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабар қилишича, Қуйичирчиқ туманида 41 ёшли фуқаро Бешкек маҳалласи Қорасув кўчаси ҳудудидан оқиб ўтувчи “Коллектор” канали устига ўрнатилган кўприк устида ўзаро жанжал оқибатида 61 ёшли амакисини итариб юборган.
Амакиси кўприк устидан пастга йиқилиб тушиб, жароҳат олган.
“Натижада А.К. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 9 июнь куни шу ерда вафот этган”, - дейилади хабарда.
Хабарда жиноятси қўлга олингани қайд этилган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда 24 ёшли фуқаро амакиваччасини пичоқлаб қўйгани хабар қилинган эди.