"Алроса" компанияси ходими 500 та олмос ўғирлади

Россияда 500та олмос ва 11та бриллиант ўғирлаган аёл қўлга олинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 июн - Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари “Алроса” компаниясидан юзлаб олмос ва бриллиантларни ўғирлаган бандани қўлган олди, RT хабарига асосан.

“Уддабурон” жиноятчи кетчуп ёрдамида пенсионерлар пулини ўғирлади

Хабарда айтилишига қараганда “Алроса” компанияси ходими Елена Канунникова, ушбу қимматбаҳо тошларни компания биносидан олиб чиқиб кетиш вақтида қўлга олинган.

Жиноий гуруҳга уч киши аъзо бўлган. Унинг шериклари - Владимир Табидзе ва Владимир Гординскийлар  эса олмосларни сотиш билан шуғулланган.

Қўлга олинган фуқаролар ёнидан нархи 22 миллион рубл бўлган олмослар топилган. Жиноятчиларнинг уйидан эса 500 дан ортиқ ишлов берилмаган олмослар, 11 та бриллиант топилган. Ундан ташқари 2 миллион доллардан ортиқ нақд пул борлиги аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, "Алроса" — Россиянинг энг йирик қимматбаҳо тошлар ишлаб чиқарувчи компаниясидир. Алроса дунёдаги барча олмосларнинг 26 %ни қазиб олади.