Фарғонада озиқ-овқат бозори ёниб кетди

Ўтган оқшом Марғилондаги ТРЗ номли озиқ-овқат бозори ёниб кетди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 июн – Sputnik. Ўтган тунда Марғилонда йирик озиқ-овқат бозори ёниб кетди, деб хабар қилмоқда Fargonaliklar телеграм канали.

Хабарда айтилишига кўра, 9 июн тун соат 3да маҳаллий аҳоли ТРЗ деб атовчи озиқ-овқат бозори ёнғин ичида қолган. Ўт ўчирувчилар тезда етиб келишига қарамасдан ёнғинни тез ўчиришнинг иложи бўлмаган. Ёнғин 2-3 соат давом этгани айтилмоқда.

“Бозорлар Марғилонда жуда кўп ёнади, хусусан, комбинат бозори 3 марта, ЦУМ 2 марта ёнган. Ҳамма ёнғинлар кўчиш кераклиги ҳақидаги миш-мишлардан сўнг пайдо бўлади. Буларнинг бари шунчаки тасодифми?”, - деб ёзади Fargonaliklar канали. 

Ҳозирча ёнғин келиб чиқиш сабаблари, ундан кўрилган зарар миқдори ва жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Ҳуқуқни сақлаш органлари ушбу ҳодиса юзасидан текшириш ишлари олиб бормоқда.