Ўзбекистон жамоаси КХДР устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Учрашув ўзбекистонликларнинг йирик 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Ўзбекистон миллий терма жамоаси КХДР устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Бу ҳақда ЎФА хабар қилди.

Ўзбекистон терма жамоаси ўз майдонида КХДРни қабул қилади

Ўзбекистон ва КХДР терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини пойтахтдаги "Миллий" стадионда бўлиб ўтди. Учрашув ўзбекистонликларнинг йирик 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Голларга Одил Аҳмедов, Темурхўжа Абдухолиқов, Игорь Сергеев, Достон Турсунов муаллифлик қилишди. 

Энди 11 июнь куни Ўзбекистон терма жамоаси Сурияга қарши баҳс олиб боради.